Бир ҳадис шарҳи

Бир ҳадис шарҳи

СаволларМавзу: ҲадисларБир ҳадис шарҳи
Azam сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Бир ҳадисда «Қуръон инсоннинг ё фойдасига ё зарарига хизмат қилади» дeйилган экан. Қуръон қандай ҳолларда зараримизга хизмат қилиши мумкин? Аллоҳ асрасин. Аллоҳ барчаларимизни Қуръон ўрганувчи, ўргатувчи, ўқувчи, ёдловчи ва амал қилувчи ва энг асосийси Қуръон фойдасига хизмат қилувчи кишилар қаторида қилсин.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Аввало Қуръон хизмат қилмайди. Қуръонга амал қилувчилар учун Қуръон уларнинг фойдасига ҳужжат бўлади. Қуръонга амал қилмайдиган кишилар учун зарарига ҳужжат бўлади. Аллоҳ таоло “Мен сенга Ўз каломим билан буюргандим, қайтаргандим” деб айтганда зарарига ҳужжат бўлади. Валлоҳу аълам!