Олиб қўйган уйдан закот

СаволларМавзу: Молия ва ТижоратОлиб қўйган уйдан закот
Bekzod сўради 7 ой аввал

Ассалому алайкум! Бир яқинимнинг саволи. Ўтган йили 100 млндан закот чиқарган экан. Бу йил ўша 100 млн пули кўпайиб Аллоҳнинг розилиги билан 160 млн бўлди ва яқинда тижорат учун эмас мулк бўлиб турсин деб дом олди. (квартирант қўяман деди) Энди шу уйдан закот 160 млндан чиқараманми деб сўраган эди. Дўстим шу уйдан закот чиқарадими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 7 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Агар квартирант қўйиб фойда қилиш мақсадида олган бўлса, уйнинг қийматидан закот бермай, балки тушган пулдан беради.
Уй, ер сотиб олинаётган пайтда одатда учта нарсани ният қилинади:
1. Кейинчалик уни сотиб юбораман деб ният қилса, ҳар йили закот бераётган йилдаги қийматидан закот чиқариш вожиб бўлади.

وَمَا اشْتَرَاهُ لَهَا أَيْ لِلتِّجَارَةِ كَانَ لَهَا لِمُقَارَنَةِ النِّيَّةِ لِعَقْدِ التِّجَارَة

“Тижорат учун сотиб олган нарсаси тижорат учун бўлади. Савдо вақтида тижорат нияти топилганлиги учун”. (Дуррул муҳтор).

يُعْتَبَرُ يَوْمُ الْأَدَاءِ بِالْإِجْمَاعِ وَهُوَ الْأَصَحُّ

“Бил ижмо закотни адо қилиш куни(даги қиймат) эътиборга олинади. Шу саҳиҳдир”. (Роддул муҳтор);
2. Уй қуриб ўзим яшайман деган ниятни қилса, бундай ҳолатда сотиб олинган ховлининг қийматидан закот чиқариш вожиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!