Намоз

Bekzod сўради 7 ой аввал

Ассалому алайкум! Хотини ва фарзандлари намоз ўқимаса охиратда эри фарзандларнинг отаси жавобгар бўладими? Агар ота жавобгар бўлса нима учун?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 7 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Бу ерда икки жиҳат бор. Ота фарзандларини ёшлигида Аллоҳ таолони танитмаган, фарз ибодатларини таълим бермаганлиги учун улар намоз ўқимасалар жавобгар бўлади. Аллоҳ таоло “Тоҳа” сурасида марҳамат қилади :

وَأْمُرْ أَهْلَكَ بِالصَّلَاةِ وَاصْطَبِرْ عَلَيْهَا لَا نَسْأَلُكَ رِزْقًا نَّحْنُ نَرْزُقُكَ وَالْعَاقِبَةُ لِلتَّقْوَى۝

132. Аҳлингни намозга амр эт ва ўзинг унга сабр қил. Сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берамиз. Оқибат эса тақвоникидир.
Мусулмоннинг биринчи бурчи аҳлини, оиласини мусулмон қилишдир. Бу ишда намоз муҳим ўрин тутади. Шунинг учун аҳлингни, оила аъзоларингни намоз ўқишга буюр. Ўзинг ҳам сабр ила намозда бардавом бўл ва аҳлингни намозга ундашда давом эт.
Аллоҳ сендан бошқа нарсани сўрамайди.
«Сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берамиз».
Ўша берган ризқимизга шукр қилиб, намоз ўқи ва намозга буюр.
«Оқибат эса тақвоникидир».
Яхши оқибатга сазовор бўлиш тақвога боғлиқдир. («Тафсири ҳилол» китобидан).

Агар ота боланинг ёшлигида Аллоҳ таолонинг фарзларини таълим берган, назоратида бўлган, болалар балоғатга етгач ташқи муҳитдан таъсирланиб фосиқ бўлиб кетган бўлса, ота-она гуноҳкор бўлмайди. Нуҳ ва Лут алайҳимуссаломлардек зотларнинг аёли ва баъзи фарзандлари кофир бўлишган. Шунда ҳам буюриш ва унинг устида сабр қилишда бардавом бўлиш керак. Валлоҳу аълам!