Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозда олдини кесиб ўтиш

20:03 / 05.05.2017 | akmal | 4610

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар намоз ўқиётган киши олдидан кесиб ўтиш гуноҳ, лекин катта масжидларда намоздаги кишининг сажда ўрни ташқарисидан ўтишга уламолар рухсат беришган деган жавобни ўқидим. Шу катта масжид билан кичик масжидни қандай ажратамиз?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Биздаги масжидлар кичик масжид ҳисобланади. Масжидул Ҳаром кабилар катта масжидлардир.

عَنْ بُسْرِ بْنِ سَعِيدٍ: أَنَّ زَيْدَ بْنَ خَالِدٍ أَرْسَلَهُ إِلَى أَبِي جُهَيْمٍ يَسْأَلُهُ مَاذَا سَمِعَ مِنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي الْمَارِّ بَيْنَ يَدَيِ الْمُصَلِّي، فَقَالَ أَبُو جُهَيْمٍ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «لَوْ يَعْلَمُ الْمَارُّ بَيْنَ يَدَيِ الْمُصَلِّي مَاذَا عَلَيْهِ لَكَانَ أَنْ يَقِفَ أَرْبَعِينَ خَيْرًا لَهُ مِنْ أَنْ يَمُرَّ بَيْنَ يَدَيْهِ». قَالَ أَبُو النَّضْرِ: لَا أَدْرِي أَقَالَ أَرْبَعِينَ يَوْمًا أَوْ شَهْرًا أَوْ سَنَةً

Буср ибн Саъиддан ривоят қилинади: «Зайд ибн Холид уни (Бусрни) Абу Жуҳайм розияллоҳу анҳунинг олдига намозхоннинг олдидан ўтувчи киши ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан нима эшитганини сўрашга жўнатди. Абу Жуҳайм: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар намозхоннинг олдидан ўтувчи киши ўзига нима (гуноҳ) бўлишини билганида эди, (намозхоннинг) олдидан ўтишдан кўра қирқ (йил, ой, кун) тўхтаб туриш унинг учун яхшироқ бўлар эди», дедилар». Абу Назр (ҳадисни Бусрдан ривоят қилган ровий:) «Қирқ кун» дедими, ёки «ой», ё «йил»ми, билолмадим», деган. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat