Қайси ҳолатда афзал?

СаволларМавзу: Турли саволларҚайси ҳолатда афзал?
Доние'р сўради 5 ой аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, агар жунуб инсон бўлса соқол ва тирноқни ғусл қилишдан олдин олган афзалми ёки ғусл қилиб поклангандан кейинми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 5 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Бўлаверади. Лекин афзали пок бўлиб олишдир. Чунки баъзи бир китобларимизда макруҳ ҳам дейилган.

حلق الشعر حالة الجنب مكروه و كذا قص الأظافيرظ كذا في الغرائبظ عالمكريه

Жунуб ҳолда тирноқ олиш, тукларни тозалаш макруҳдир («Фатавои Оламгирия»).
Юқоридаги матндан мутлақ, яъни макруҳи таҳримийлик тушунилади. Лекин қариналар(яъни бир ҳукмга далолат қилувчи омиллар) орқали макруҳи танзиҳийлик англанади. Валлоҳу аълам!

Жунуб инсоннинг соч олдириши