Шундай оят борми?

СаволларМавзу: Қуръони КаримШундай оят борми?
Umar сўради 5 ой аввал

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, Қуръонда ер сайёраси думолоғлиги ҳақида айтилган оят борми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 5 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

وَالْأَرْضَ بَعْدَ ذَلِكَ دَحَاهَا۝
30. Ва ундан сўнг ерни тухум шаклида қилди.
Инсон ер куррасидаги мавжудотларнинг биттаси, холос. Ернинг ўзини яратган, шундай улкан нарсани турли шаклларга солган Зот – Аллоҳ унинг ичидаги нарсалардан бири бўлган одамларни ўлганларидан кейин қайта тирилтира олмасмиди?! («Тафсири ҳилол» китобидан “Назиъаат” сураси). Валлоҳу аълам!