Уйланиш ҳақида

Уйланиш ҳақида

СаволларМавзу: Оила ва ТурмушУйланиш ҳақида
Abdulloh сўради 3 хафта аввал

Ассалому алайкум! Қилаётган ишларингизга ривож ва баракот тилаб қоламан! Саволим шундан иборатки: мeн ҳозир 18 ёшдаман кузда 19га тўламан, Коллeжни тамомладим дeярли. Қўлимда ҳунарим бор ва олий ўқув юртига ҳам тайёрланмоқдаман. Лeкин муаммо, шаҳватимни бошқаролмаябман гоҳида рўза ҳам тутаман. Тушда ҳам булғаниш бўляпти. Мана шу сабаблар уйланишга eтарли дeб ўйлайман. Лeкин уйдагилар ҳали ёшсан ҳeч бўлмаса 23 га кирсанг уйлаймиз дeйишмоқда. Оилавий шароитимиз яхши. Мeн қандай йўл тутай маслаҳат бeринг? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: يَا مَعْشَرَ الشَّبَابِ، مَنِ اسْتَطَاعَ مِنْكُمُ الْبَاءَةَ فَلْيَتَزَوَّجْ، فَإِنَّهُ أَغَضُّ لِلْبَصَرِ وَأَحْصَنُ لِلْفَرْجِ، وَمَنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَعَلَيْهِ بِالصَّوْمِ فَإِنَّهُ لَهُ وِجَاءٌ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Эй ёшлар жамоаси! Сиздан ким никоҳга қодир бўлса, уйлансин. Албатта, у кўзни тўсувчи ва фаржни сақловчидир. Ким қодир бўлмаса, рўзани лозим тутсин, бу унинг учун бичилишдир», деганларини эшитдим».
Бешовлари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ушбу ҳадисдаги «никоҳга қодир бўлса» деб таржима қилинган ибора араб тилида «боъа» дейилиб, моддий, маънавий ва жисмоний жиҳатдан «никоҳга қодирлик» деган маънони англатади.
Демак, шу маънодаги қудратга эга бўлган ҳар бир мусулмон уйли-жойли, оилали бўлишга ҳаракат қилмоғи лозим. Агар никоҳга моддий ёки маънавий жиҳатдан қудрати етмайдиган, сарф-харажатни кўтара олмайдиган ёки уйланса, умр йўлдошига зулм қилишдан ўзини тўхтата олмайдиган ёшлар бўлса, рўза тутмоқлари керак.
Улар шу йўл билан шаҳватларини босадилар. Чунки рўза туфайли кишининг шаҳвати пасайиб, бошқа жинсдагиларга шаҳват билан қарамайдиган, фаржини зинога ишлатмайдиган ҳолга келади.
Оддий ҳолатларда эса никоҳ бу икки хавфнинг олдини олади. Никоҳдаги киши ўз шаҳватини ҳалол йўл билан қондирганлиги учун кўзи номаҳрамларга қарашдан тийилган, фаржи ҳаромга юришдан сақланган бўлади.
Бу ҳадиси шариф мўмин-мусулмонларни ёшлик чоғларида никоҳга қодир бўлишлари биланоқ оила қуришга чорламоқда. Ҳаётимизда бу ҳадисга нечоғли амал қилишга ҳаракат этаётганимизни унутмаслигимиз керак. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!