Ҳадиснинг шарҳи

Ҳадиснинг шарҳи

СаволларМавзу: ҲадисларҲадиснинг шарҳи
Abdulloh сўради 3 хафта аввал

Ассалому алайкум! Мeн ўқиган саҳиҳ ҳадисда ёзилишича Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сут ичганларидан кeйин, сутда ёғ бор дeб оғизларини чайиб сўнг намоз ўқиган эканлар. Лeкин қўй гўшти eганларидан сўнг оғиз чаймасдан намоз ўқиган эканлар. Қўй гўштида ҳам ёғ борку ёки бу eрда бошқа маъно борми? Жавоб учун раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Сут ичиб оғизни чайиш бошқа нарса, гўшт еб таҳорат қилиш бошқа нарса. Таҳорат олмади дегани оғизни чаймадилар деган маънони билдирмайди.

ҚЎЙ ГЎШТИ ВА ТОЛҚОН ЕГАЧ, ТАҲОРАТ ҚИЛМАСЛИК ҲАҚИДА

وَأَكَلَ أَبُو بَكْرٍ وَعُمَرُ وَعُثْمَانُ رَضِي اللهُ عَنْهُم لَحْمًا فَلَمْ يَتَوَضَّئُوا

Абу Бакр, Умар ва Усмон розияллоҳу анҳум гўшт егач, таҳорат қилишмаган.

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُما: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَكَلَ كَتِفَ شَاةٍ، ثُمَّ صَلَّى وَلَمْ يَتَوَضَّأْ

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўйнинг қўл(гўшт)идан едилар, кейин намоз ўқидилар, таҳорат қилмадилар».

СУТДАН ОҒИЗ ЧАЙИЛАДИМИ?

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُما: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ شَرِبَ لَبَنًا فَمَضْمَضَ، وَقَالَ: «إِنَّ لَهُ دَسَمًا». تَابَعَهُ يُونُسُ وَصَالِحُ بْنُ كَيْسَانَ عَنِ الزُّهْرِيِّ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сут ичдилар, кейин оғиз чайдилар ва: «Унинг ёғи бор», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).
Умуман олганда оғизни мазкур нарсалардан кейин чайиш мустаҳаб амалдир. Валлоҳу аълам!