Китоб ёзиш

Said Abdulla сўради 5 ой аввал

Ассалому алайкум!

Менинг бобом қисқа умр кўрганлар (32 ёшида вафот этганлар). Улар Иккинчи Жаҳон урушига кетиб, у ерда фашистларга қарши жангларда иштирок қилганлар, аммо фашистларга асрга тушиб, у кишида турли касалликларни синашган. Аммо шунга қарамай Аллоҳнинг изни билан асрликда ўлмаганлар. Советлар лагерларнии озод қилиб, уйларига қайтганидан сўнг ана шу касаллик сабабидан жон берганлар. Ана шу қисқа ҳаётларини бадиийлаштириб, яъни бироз бадий тўқималарни қўшиб китоб ёзсам бўладими? Тўғри бу тўқима ҳодисалар бобомизнинг ҳаёти даврида рўй бермагандир, аммо улар ана шу даврда яшаганлар билан бўлган ва буни оиламизнинг авлодларига, фарзандларимизга билдириш мақсадида қилмоқчи эдим.

Олдиндан раҳмат!

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 5 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Дунё ва охиратингизга фойдали бўлган иш билан шуғулланганингиз маъқул. Агар бобонгизнинг ҳаётларидаги бўлиб ўтган ҳақиқий воқеалардан ибратлиларини ёзсангиз зарари йўқ. Валлоҳу аълам!