Фиқҳ дарслари

Фиқҳ дарслари

Shohjahon сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Номахрамлар фиқҳ дарсларини бир синфхонада олишлари шариатга зид экан. Қайси холатларда шариат бунга ижозат бeради? Мисол учун уят мавзуларидан ташқари ҳамма учун умумий  бўлган шариат қоидаларини дарс қилиб ўтиш жоизми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Аёл киши эркакдан шариат қоидаалрига риоя қилган ҳолда, иккиси ёлғиз қолмай, кўпчилик ичида ва эҳтишом ила турган ҳолда дарс олса бўлади. Агар талаб қилинадиган илм фарзи айн бўлса ва эр ўзи таълим бера олмаса, аёлига устоз топиши керак. Илм фарзи кифоя бўлса, хотин эрнинг гапига кириши керак. Валлоҳу аълам!

http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=8248.0