Этикодим

Этикодим

Solih сўради 2 хафта аввал

Ассалому алайкум! Имом Табароний ва ал-Ҳокимлар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким «Лаа ҳавла ва лаа қуввата илаа биллаҳи»ни айтса, тўқсон тўққиз дардга даво бўлур. Энг енгили ғамдир», деганлар.
Бу муминлар учун улкан хушхабардир албатта Пайгамбар алайхиссалом ховодан нутклаган эмаслар оламларни Робби нимани етказган булса ушани айтганлар, якинда бир жавобингизда Аллох пайгамбар алайхиссаломга гайбни курсатганликларини айтган эдингиз яни оятал курсини укиш билан шайтонларга нима булишини у зот соллоллоху алайхи васалламга курсатилгани учун уша гаплар айтилган деган мазмунда, демак бу ерда хам Аллох шу холатни етказгани учун пайгамбар алайхиссалом айтяпдилар.
Энди мени этикодимни текшириб беринглар агар кимни тилига ва калбига чин ихлос билан Ла хавла ва лаа куввата илла биллахини Аллох насиб этса шак шубхасиз хадисда келган вадалар руйобга чикади бошкача булишини иложиси йук, агар кимдадур гам булса уша гам кадар эди энди эса Лаа хавла ва лаа куввата илла биллахи хам унга кадар эди ва хадисда келган вадалар хам кадар эди яни гам кадари бошка кадар билан даф этилади.
Яни мен айтмокчи булган гаплар шуки хадисларда келган калималарни айтишлик билан оркасидан чин вадалар хам берилган демак кимда кимга чин ихлос билан уша калимлар такдир килинган булса демак вадалари хам такдир килинган булиши аник.
Мен шу этикодда 100% шак шубхасиз бардавом булишим тугрими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Тўғри. Шу ерда бир нарсани ҳам яхши билиш керакки, Аллоҳ таоло кимга беришни ирода қилса, унинг қалбига сўрашни солиб қўяди. Жаннатий бўлишни хоҳлаганларни мўмин қилиб қўяди, дўзахий бўлишни хоҳлаганларни иймондан айриб қўяди. Шифо бермоқчи бўлганлар давони рўбарў қилиб қўяди. Аммо бу нарсаларни қачон бўлиши, яъни тез ёки кечроқ бўлиши Аллоҳ таолонинг иродасига боғлиқдир. Валлоҳу аълам!