Хадислар

Хадислар

Solih сўради 2 хафта аввал

Ассалому алайкум! Абу хурайра родияллоху анхудан ривоят килинади:
Набий соллоллоху алайхи васаллам:
Ким балога учраган кишини курганда Алхамду лиллахиллазии афонии миммаа ибталака ва фаззалании ъалаа касийрин мимман холака тафзийлан деса унга уша бало етмайди дедилар.
Термизий гариб санад ила ривоят килганлар.
Савол: гариб санад деганда нима мано англатади? Биз бу хадисга амал килиб шак шубха килмасдан юрсак максадга мувофик буладими?

2. Али ибн Робийъа родияллоху анхудан ривоят килинади:
Али родияллоху анхуга уловини миниши учун келтирилганда хозир булдим. Оёгини узангига куйганда уч марта Бисмиллахни айтди. Унинг устига утириб унгланиб олгандан кейин. Алхамдулиллахи. Субханаллазии саххоро ланаа хааза. Ва маа кунна лаху мукринийн ва иннаа илаа Роббинаа ламунколибун, деди.
Шу хадисни давомида Али родияллоху анхунинг 3 мартадан зикр килгани ва Аллохдан магфират сураганликлари ва кулганликлари нима кулдингиз дейилса Росулуллох соллоллоху алайхи васаллам кулганликлари келтирилган.
Савол: биз суннатга амал килиш учун тепа зикр килинганларни айтишимиз кифоя киладими ёки биз хам 3 марта зикр ва кулиб куйишни килишимиз керакми яни хар сафар маркабимизга утирганимизда?

3. Абу дардо родияллоху анху:
Ким тонг отганда ва кеч кирганда етти марта Хасбияллоху лаа илааха иллаа хува алайхи таваккалту ва хува роббул аршил азийм ни айтса, Аллох унга гам етказадиган нарсадан кифоя булур, унда содик булса хам козиб ( ёлгончи) булса хам дедилар.
Савол: албатта бу хадислар улкан хушхабар мусулмонлар учун хатто кунгилни хотиржам килади хам демак ихлос билан шу калималар айтилса келтирилган вадалар хак булади деб фикр юритамиз. Мени билмокчи булганим ьу хадисда ровий хам йук экан шу хадисларга хеч кандай шак килмасдан 100% ишониб амал килиб юрсак буладими?

Манба Хадис ва Хаёт 35 жуз.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Ғариб ҳадис – ҳадис санадидаги ҳар бир табақада биттадан ровийси бўлган ҳадисларга айтилади. Масалан “Саҳиҳул Бухорий”даги “Амаллар ниятга кўрадир” деган ҳадиси ҳам ғариб ҳадис ҳисобланади. Чунки бу ҳадисни Яҳё Иброҳимдан, у Алқамадан, у Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган. Албатта амал қилиш керак.
2). Зикр қилинганларни айтишингиз кифоя қилади.
3). Албатта. Валлоҳу аълам!