Квартира закоти

СаволларМавзу: Турли саволларКвартира закоти
AUS78 сўради 6 ой аввал

Ассалому алайкум! “Зикр аҳлидан сўранг” ҳайъати аъзолари, вақтларингизни олганим учун узр. “Излаш хизмати”дан саволимга қониқарли жавоб топа олмадим. Мен яшаб турган 4 хонали квартирамдан ташқари яна 3 хонали квартирам бор. Ўша 3 хонали квартирамга ойига 400минг сўмдан квартирант қўяман. Ойлигим 800мингга ҳам етмайди, ҳаммаси пластикда. Пластикни нақд пул қилиш ҳам муаммо, пластикда нархлар қиммат. Ойлик маошим ва картирантдан олган даромадим бир ойга учма-уч етади. Мен баъзида квартирантдан олган даромадимдан закот бериш ёки бермаслик тўғрисида ўйлар эдим, лекин рўзғордан орттира олмаганлигим сабабли бу ишни амалга ошира олмасдим. Энди ўша уйни сотмоқчиман. Мен олдин квартирадан олган даромадларимдан закот беришим керак эдими? Жавобларингиз учун олдиндан раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 6 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Ижарага берилган уй-жой каби нарсалардан закот берилмайди. Сиз ўша уйингизни сотсангиз ва бир йил қўлингизда пули турса, ўша пулдан закот вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!