Мусофирликдаги намоз

Мусофирликдаги намоз

СаволларМавзу: ИбодатларМусофирликдаги намоз
Komil сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар. Мен Наманган вилоятиданман 7 йилдан бери Тошкент шахрида ишлайман. Саволим шуки мен нечи кун Тошкентда юришим аниқ эмас, баъзида 10, 20, 30 кун ҳар хил вақтда уйимга келиб кетаман. Қандай тартибда намоз ўқишим керак? Лекин ҳозирги кунга қадар тўлиқ яъни қаср қилмасдан ўқиб келмоқдаман. Шундай қилишим жоизми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Энг ками 15 кеча-кундуз туришни ният қилсангиз намозларни тўлиқ ўқишингиз шарт. Ундан оз туришни ният қилсангиз қаср ўқийсиз. Шунинг учун келганингизда қанча муддат туриб кетишингизни аниқлаб олинг. Валлоҳу аълам!