Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гуноҳ бўладими?

17:59 / 13.05.2017 | akmal | 3161

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, бизни вилоятда ит болалаганда 6-7 дан туғади. Ит ўз болаларини яхши боқолмайди деб бақувват эркакларини олиб қолиб, қолганини баъзилар тириклай кўмиб ташлайди. Шу иш гуноҳ эмасми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Катта гуноҳ.

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «عُذِّبَتِ امْرَأَةٌ فِي هِرَّةٍ حَبَسَتْهَا، حَتَّى مَاتَتْ جُوعًا، فَدَخَلَتْ فِيهَا النَّارَ - قَالَ: فَقَالَ وَاللهُ أَعْلَمُ - لَا أَنْتِ أَطْعَمْتِهَا وَلَا سَقَيْتِهَا حِينَ حَبَسْتِيهَا، وَلَا أَنْتِ أَرْسَلْتِيهَا فَأَكَلَتْ مِنْ خَشَاشِ الْأَرْضِ

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Бир аёл бир мушукни очликдан ўлгунича қамаб қўйгани сабабидан азобланди. Ўшани деб дўзахга кирди. У деди: – (кимлигини)* Аллоҳ билади – «Сен уни қамаб қўйган пайтингда унга на овқат бердинг, на сув ичирдинг ва на ер ҳашаротларидан ейиши учун қўйиб юбординг!». * Бу гапни аёлга Аллоҳ таоло айтганми ёки дўзахнинг ходим фариштаси айтганми, деб иккиланган ровий эҳтиёт юзасидан «(Кимлигини) Аллоҳ билади» деган, ҳадис ривоят қилишда адашиб, бир гапни бошқанинг номидан айтиб юборишдан Аллоҳдан тақво қилган. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat