Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фарзанд кўриш

18:04 / 13.05.2017 | Umidahon | 4691

Ассалому алайкум! Авалдан узр сўрайман. Битта қизим бор ёши 16 ёшда. Яна фарзандли бўлишимни Аллоҳдан сўравомман. Намоз ўқиганимда ҳам ният қиламан. Дугонам фарзанд кўриш учун дуо бор деди. Қайси дуони ўқиган яхши? Раҳмат!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Соффаат” сурасида марҳамат қилади : رَبِّ هَبْ لِي مِنَ الصَّالِحِينَ۝ فَبَشَّرْنَاهُ بِغُلَامٍ حَلِيمٍ۝ 100. Роббим, менга солиҳлардан ҳадя эт», – деди. 101. Бас, унга бир ҳалим ўғилнинг хушхабарини бердик. Ёши бир жойга бориб қолган, бегона юртларда муҳожир бўлиб юрган бефарзанд одам учун жуда буюк бир хушхабар эди бу. Узоқ давом этган фарзандсизликдан кейин фарзандли бўлиш қанчалик бахт! Узоқ давом этган фарзандсизликдан сўнг, айниқса, ўғиллик бўлиш қанчалик бахт! У ўғилнинг ҳалим бўлиши эса янада улуғ бахт эди! Бу фарзанд Исмоил эди! ("Тафсири ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat