Хаёлий зино

Ботир сўради 6 ой аввал

Ассалому алайкум! Устозлар айрим эркак ва аёлларда хаёлий зино бўлади. Бу ҳам зиноми? Ўзи ҳечам зино қилмаган бўлса ҳам шу хаёлий зинодан ва ҳар хил ёмон хаёллардин қутилиш учун  нима қилиш керак? Жавоб учун раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 6 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Бу ҳам гуноҳ ҳисобланади. Инсоннинг қалби маърифатга боғланмаса, шу каби гуноҳ нарсаларга банд бўлиб қолади. Кўпроқ зикр билан банд бўлиш даркор. Валлоҳу аълам!