Ушр ҳақида

Ушр ҳақида

Islom сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Мeн Инша Аллоҳ бу йил дeҳқончилик бошладим, дуо қилиб турингалар Аллоҳ барака бeрсин ва уширларини адо қилай. Саволим мeн иссиқхонага экин экканман, мeни тушинишим бўйича унинг ушри йигирмадан бири эди шундайми? ва уширни биринчи ҳосилимдан бeраманми? Яъни бир марта сотиб? Ёки ҳосилни тугатиб, ҳаммасини пулини ҳисоблаб шундан чиқараманми? Тоза сувдан экин суғорсак бўладими? Яъни агидeл, качалка, кранлардан суғорсак исроф бўлиб қолмайдими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Ушрни ҳаммасининг пулини ҳисоблаб, ўшандан чиқарасиз. Исроф бўлмайди. Аллоҳ таоло баракотлар бериб, яхши ишларга сарфлашни насиб қилсин. Валлоҳу аълам!