Қурбонлик аташ ҳақида

СаволларМавзу: Турли саволларҚурбонлик аташ ҳақида
Shaxzodbek сўради 6 ой аввал

Ассалому алайкум!

Бир неча ой аввал синглим фарзандли бўлди. Куёв эса синглим туғруқ уйидан келгач «Фарзандларим (синглим эгизак кўрган) чилласи чиқса қўй сўйаман» деб қурбонлик атаган. Лекин мана деярли 6 ойки қурбонлик қилинмади. Синглим 3 ой қишни қизлик уйида ўтказди ва март ойида уйига (келинлик уйига) кетди. Қайнонасиникига боргач фарзандларидан бирини соғлиги ўзгарди. Ота-онам «куёв ҳаммани олдида қурбонлик атаган лекин қурбонлик қилинмади» деб айтишяпти.

Саволим сундан иборатки: қурбонлик аталса-ю бажарилмаса қандайдир ноҳушлик (Худо кўрсатмасин) бўлиши мумкинми. Катталарда шундай гап борку ахир.

Жавоб учун олдиндан раҳмат!

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 6 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Унга боғлиқлик жойи йўқ. Лекин зиммасига лозим қилиб олган бўлса, назрини бажарсин. Валлоҳу аълам!