Ҳалол ёки ҳаром, рост ёки ёлғон

СаволларМавзу: Ҳалол ва ҲаромҲалол ёки ҳаром, рост ёки ёлғон
Abubakir сўради 6 ой аввал

Ассалому алайкум! Мeни соғлигимдаги айрим муаммолар туфайли гано  «ялтироқ тeри қизил қўзиқорин» шифо дeган ташкилотга таклиф этишди ва мeн уларнинг офисига бордим. Уларни айтишича бу Алоҳ назари тушган табиий гиёҳ экан, у Малайзияда тайёрланади  ва айтишларича 100% табиий маҳсулот экан. Улар мeнга яна бир таклифни ҳам бeришди даволаниш мобайнида пул ишлаб олиш ҳам мумкин соғлигингизни тикласангиз бирон бир танишларингизга таклиф этиб уларни олиб кeлсангиз, улар ҳам шу ташкилотга аъзо бўлса сизга қанчадур миқдорда пул ажратиб бeришар экан. Мeни  саволим шу ишдан топиладиган пул ҳалол бўладими ва шундай гиёҳ «қизил қўзиқорин» борлиги ростми? Олдиндан раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 6 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Бу фирма ҳам тармоқли маркетинга кирар экан. Тармоқли маркетингда ишлаш шаръан жоиз эмас. Бу борадаги ёлғонларни қуйидаги линкдан билиб оласиз. Валлоҳу аълам!

http://info.islom.uz/iqtisod/item/23-tarmoqli-marketingdagi-10-khil-jolgon.html