Кўзга дори томизиш

СаволларМавзу: Турли саволларКўзга дори томизиш
Абдуллох сўради 6 ой аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, рўза тутган ҳолатда кўзга томчи дори томизса очилмайдими? Жавоб учун раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 6 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Аслида бу нарса тиббиётга оид бўлиб, ҳанафий мазҳаби фуқаҳолари аввалда “қулоққа дори томизса рўза очилади” деб фатво беришган эди. Кейинчалик қулоқ пардаси йиртилмаган бўлса ичкарига кетадиган йўл йўқлигини ўрганиб чиқишиб, “қулоққа дори томизса рўза очилмайди” деб фатво беришди.  Кўзга дори томизишни ҳам ҳанафий мазҳаби уламолари очилмайди дейишган. Аммо тиббиёт кўздан димоққа йўл борлигини исботлаб турибди, лекин кўзга дори томизса рўза очилишига фатво берганлари йўқ. Шунинг учун эҳтиётини олиб оғиз очиқлик вақтида томизиш маъқул. Валлоҳу аълам!