Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оят ва ҳадисдан маккорона фойдаланиш

16:38 / 14.05.2017 | Shohjahon | 3591

Ассалому алайкум! Очиқ Хат китобидан қуйидаги хулосани чиқардим: Ислом душманлари Исломга зарар бeришда Оят ва ҳадисдан маккорона фойдаланишяпди. Аллоҳ нeга Ўз каломини ёвуз мақсадлар йўлида фойдаланилишини истади. Бунинг ҳикмати нима? Бу холатлар тарихда ҳам бўлганми? Бу ҳодисалардан биз қандай хулоса чиқаришимиз кeрак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Мутоффифин” сурасида марҳамат қилади :

إِذَا تُتْلَى عَلَيْهِ آيَاتُنَا قَالَ أَسَاطِيرُ الْأَوَّلِينَ۝

13. Қачон унга оятларимиз тиловат қилинса, «Аввалгиларнинг афсоналари», – дер. Уларнинг ҳалокатларининг бошланиши шу ерда. Аллоҳ таоло барчани ҳидоятга бошлаш учун Ўз оятларини Қуръон сифатида нозил қилди. Уларга Қуръон оятлари тиловат қилиб берилди. Улар Аллоҳнинг оятларини тингладилар. Аслида, Қуръон оятини тинглаганларидан кейин унга иймон келтириб, амал қилишлари керак эди. Мазкур ёлғонга чиқарувчилар эса уни «ўтганларнинг афсонаси», деб туҳмат қилдилар. Афсона асли йўқ, хаёлда тўқиб олинган сафсата, деганидир. Ҳолбуки, Аллоҳ таолонинг каломи ҳурмат қилинмоғи, тўғри баҳоланмоғи, унга иймон келтирилмоғи ва дастуруламал қилиб олинмоғи керак эди. Аллоҳнинг каломига шунчалар ҳурматсизлик қилган нобакор ҳаддан ошиши, ўта гуноҳкор бўлиши турган гап. Оқибат эса маълум. Ҳа, қиёмат кунини ёлғонга чиқарувчилар, уларга Аллоҳ таолонинг оятлари тиловат қилинса, «Бу ўтганларнинг афсоналари», – дейдилар.

كَلَّا بَلْ رَانَ عَلَى قُلُوبِهِم مَّا كَانُوا يَكْسِبُونَ۝

14. Йўқ! Уларнинг қилган касблари қалбларига моғор бўлиб ўрнашиб қолгандир. Йўқ!!! Улар бизнинг оятларимизни «ўтганларнинг афсонаси» дейишдан қайтсинлар. Иш улар айтгандек эмас. Айб Қуръонда эмас. Аксинча, уларнинг қилган гуноҳлари туфайли қалбларини моғор босиб қолган. Шу сабабли Аллоҳ таолонинг оятлари тиловатини эшитсалар ҳам қалблари таъсирланмайдиган бўлиб қолган. Демак, айб Қуръонда эмас, айб уларнинг моғор босган қалбларида. Ҳа, инсон гуноҳ ишларни қилаверса, қалбини моғор босиб, ҳеч нарса таъсир қилмайдиган бўлиб қолади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир ҳадиси шариф ворид бўлган: «Мўмин киши гуноҳ иш қилса, қалбида бир қора нуқта пайдо бўлади. Агар тавба қилиб, у гуноҳдан бутунлай қайтса, истиғфор айтса, қалби покланади, агар гуноҳни зиёда қилса, қалбидаги қора ҳам зиёда бўлади. Мана шу Қуръондаги «Каллаа бал рона ала қулуубиҳим» деганидир». ("Тафсири ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat