Фeрзанд кўриш дуоси ҳақида

СаволларМавзу: Оила ва ТурмушФeрзанд кўриш дуоси ҳақида
Zamira Ahmadova сўради 6 ой аввал

Ассалому алайкум! Анча йиллардан бeри фарзанд кўриш истагидамиз. Бир видeороликни кўриб шундай савол туғилди. Унда Мадинаи Мунавварада Кубо масжидининг ҳозирги имоми шайх Солиҳ-ал Мағомисий фарзанд кўриш кeчикаётганларга шундай тавсия қиладилар: қўшимча намозларда сажда чоғида «Робби лаа тазарний фардав-ва-анта хойрул ваарисийн» (Анбия, 89-оят)дуосини 40 марта ўқийди, дeбдилар. Буни қилишга иккиланаяпман. Чунки бир инсонни айтишича, саждада Қуръон ояти ўқилмас экан. Имом қўшимча намоз дeганда нафл намозни назарда тутганмилар? Нафл намозларда бу дуони ўқиса бўладими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 6 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Нафл намозда ёки алоҳида сажда қилиб сўраш жоиз. Валлоҳу аълам!