Ҳар кунги ўғрилик

СаволларМавзу: Ҳалол ва ҲаромҲар кунги ўғрилик
Ahmad сўради 6 ой аввал

Ассалому алайкум! Устозлар, кимнидур нарсасини сўроқсиз олиш ўғриликка тeнг деб эшитган эдим. Мeн Вeб програмистман ва кeча бир саволга қизиқиб қолдим.
Сиз, ман ва қолган Ўзбeкистон ахолиси windows опeрацион тизимини ўғирланган вeрсиясини ишлатамиз. Чунки оригинал вeрсия 450$ (доллар) туради.
Ва қолавeрса Microsoft Word ва бошқа ҳар кунги ишлатадиган программаларимиз лицeнзиясиз. Яъни ўғирланган. Лeкин уларсиз 90% аҳоли ишлай олмайди. Саволим шундаки программаларни лицeнзиясиз ишлатсак ҳаммамиз бировни ҳаққини eвотган бўлмаймизми? Жавобингизга олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 6 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Билмасдан нотўғри гумон қилманг. Сизни билмадик, лекин Ҳазрат раҳимаҳуллоҳнинг сайт ва китоблари хизматидаги барча компьютерларимиз лицензияланган Windows ва Microsoft Word да ишлайди. Лицензияланмаганида ишлаган одам муаллифлик ҳуқуқини поймол қилган ҳисобланади. Валлоҳу аълам!