Чилла сақлаш

Davron сўради 4 ой аввал

Ассалому алайкум! Ман июль ойининг 17 сида тўйим белгиланган. Укам мандан олдин ўтган йили уйланган эди. Укамнинг аёли ҳомиладор. Врачларнинг айтишига қараганда июль ойинг 27 сига кўзи ёрар экан. Ҳисоб бўйича ман уйланганимдан кейин укам 10 кунлардан кейин фарзандли бўларкан. Ман укам билан битта ховлида яшаймиз. Мани эшитишим бўйича 1 та ховлида 2 та чиллани сақлаш мумкин эмас экан. Сиздан сўрамоқчи бўлганим шу гап ростми? Агар шундай бўлса ман тўйни бошқа кунга ўтказишим мухимми? Олдиндан жавоб учун раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Шариатимизда чилла деган нарса умуман йўқ. Мусулмон одам бундай асоси йўқ гапларга ишониши ҳам, эътиборга олиши ҳам керак эмас. Валлоҳу аълам!