Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иккиланиш

21:14 / 19.05.2017 | mustafo7576 | 4584

Ассаламу алайкум! Мeни анчадан бeри қийнаб кeладиган бир савол бор. Бир ярим йилдан бeри бир қизда кўнглим бор. У мeнга қариндош. У ҳали коллeжни битирмаган. Унинг ота-онаси унга уйланишимга рози. Мeнинг ота-онамгила эса унга уйланишимга қарши бўп кeлишади. Бир йил давомида анча истиҳора нафл намозини ўқидим тўғри йўлини Аллоҳ кўрсатсин дeб. Бироқ ҳалигача нима қилишни билмай, иккиланиб юримман. Ота-онамни ҳам рози қилмасдан уйланомиман ўша қизга. Хуллас, бошим қотди. Маслаҳат бeрсангиз, нима қилсам тўғри йўл тутган бўламан. Агар саволим ноўрин кўринган бўлса олдиндан узур сўрайман!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ота-онангиз бу никоҳдан бирор диний жиҳатни кўзлаётган бўлсалар керак. Агар бундай бўлмаса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадислари бор.

عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ قَالَ: جَاءَ رَجُلٌ إِلَى النَّبيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، عِنْدَنَا يَتِيمَةٌ قَدْ خَطَبَهَا رَجُلَانِ مُوسِرٌ وَمُعْسِرٌ، هِيَ تَهْوَى الْمُعْسِرَ وَنَحْنُ نَهْوَى الْمُوسِرَ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: لَمْ يُرَ لِلْمُتَحَابِّينَ مِثْلُ النِّكَاحِ. رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир киши келиб: «Ё Расулаллоҳ! Бизнинг бир етим қизимизга икки киши – бир бой ва бир камбағал совчилик қилди. У камбағални истаяпти, биз бойни истаяпмиз», – деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Севишганлар учун никоҳга ўхшагани кўрилмаган», – дедилар». Ибн Можа ривоят қилган. Бу ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам етим қизнинг кўнглига қанчалик эътибор берганларига қаранг! Ким бўлишидан қатъи назар, инсоннинг кўнгли бор. Унинг риоясини қилиш керак. Аммо, ушбу ўта муҳим масаланинг иккинчи тарафи ҳам бор. Бунда болаларнинг ота‑оналарига қарши чиқишлари ноқулай ҳолатга сабаб бўлади. (“Бахтиёр оила” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat