Рўза ва Фиқҳ

shamsuddin сўради 6 ой аввал

Ассалому алайкум! Аллоҳ қилаётган ишларингиздан рози бўлсин! Менда иккита савол бор эди:
1. Балғам ютиш рўзани бузадими?
2. Фиқҳий китобларда «насс» деган сўзга бир неча бор дуч келдим. Илтимос, бу сўзнинг луғавий маъноси ҳамда шаръий истилоҳини тушунтириб берсангиз.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 6 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

1). Оғизда тўпланган балғамни ютиш макруҳ, лекин рўза очилмайди. Оғизга келиб қайтиб кетувчи сўлакда ҳеч қандай зиён йўқ.
2). Насс сўзи матн маъносини ифода қилади. Яъни оят ва ҳадисдаги матнлар. Валлоҳу аълам!