Тупроққа дам солиш

СаволларМавзу: Турли саволларТупроққа дам солиш
ABDUVOHID сўради 6 ой аввал

Ассалому алайкум! Бизда дафндан кейин бир киши дуррада тупроқ олиб юради. Одамлар ўша тупроқдан олиб бошқа дуррага солади. Кeйин бу тупроқ қабрга солинади. Қори ака : тупроқдан кўпроқ олиб солинглар. Бу тупроқ бизга тупроқдан яратилганимизни эслатиши кeрак. Ким шу тупроқни олиб истиржо айтиб солса, унга шу тупроқнинг зарралари қанча бўлса, ўшанча савоб бeрилади дeди. Шу гап ростми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 6 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Рост эмас. Дафнга келганлар, қабрга энг ками уч ховуч тупроқ ташлаб қўйишлари мустаҳаб амал. Валлоҳу аълам!

http://fiqh.uz/index.php/ibodat/halol-harom/mayt/426-dafn