Қазо намозни иқтидо қилиш

СаволларМавзу: ИбодатларҚазо намозни иқтидо қилиш
Рафиикжон сўради 4 ой аввал

Ассалому алайкум! Мен  пешин намозини қазо қилдим- аср вақти кирди, тахорат олиб энди пешинни қазосини ўқимўқчи эдим, қўшним аср ўқисанми деди. Мен йўқ пешин қазосини ўқиман деди. Менга иқтидо қилиб намоз ўқи деди (аммо у дўстим аср намозини ўқимоқчи эди. Мен тушунтирдим мени пешин қазоим бор деб, у дўстим майли бўлаверади, сен ниятни пешин қазо деб иқтидо қигин менга деди. Мен аср қилиб ўқиман деди. Билла жамоат бўлиб ўқидим, кейин пешинни қазосини ўқиб олиб(билла), аср намозини ўқишга ният қилдим ўзим. Савол шу нарса тўғрими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Тўғри эмас. Ўша иқтидо қилиб ўқиган қазо намозингизни қайта ўқишингиз фарз.
Эркак киши аёлга ёки ёш болага, таҳоратли узрлига, қори уммийга, кийимли яланғочга, имо қилмайдиган имо қиладиганга, фарз ўқувчи нафл ўқувчига ва бир фарзни ўқувчи бошқа фарзни ўқувчига иқтидо қилмайди. («Кифоя» китобидан). Валлоҳу аълам!