Намозда бел очилиб қолиши

Намозда бел очилиб қолиши

СаволларМавзу: ИбодатларНамозда бел очилиб қолиши
Баходир Артиков сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Бир куни дўстларим билан намоз ўқигани туриб фарз намозини бошлаган эдик, мен имомликка ўтганни орқасида эдим. Шу вақт кўзим имомни орқа бел сохасига тушиб қолди. Кейин мен хеч кимга индамасдан намоздан кейин алохида ўзим ўша фарз намозни бошқатдан ўқидим. Ушбу қилган ишим тўғрими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Калта кўйлак ва тор шим кийиб намоз ўқиш
Ҳозирги кунда ёш йигитлар, ҳатто баъзи ёши катталар ҳам калта кўйлак, футболка, жемфер, шёртик каби кийимларни кийишга одатланишган. Аслида мусулмон киши аврат жойларини беркитиши фарз. Бу кийимларни киювчилар ҳам авратларини беркитиш фарз эканлигини биладилар. Уларнинг тик турган ҳолатини кўрган атрофдагилар ҳам уларнинг авратларини берк эканлигини тан олишади. Чунки, уларнинг мазкур кийимлари тик турган ҳолатда киндик остидан тиззагача ёпиб турган бўлади. Лекин бундай кийимдаги кишилар рукуъ ва саждага борганларида, ташаҳҳудда ўтирганларида аврат жойлари очилиб қолади. Ўзлари ортларини кўра олмаганлари учун рукуъ ва саждада ҳунук манзара намоён бўлганини сезмай қоладилар. Бундан ҳам ёмони, ўша намозхонларнинг ўқиган намозларида муҳим шарт бўлган, авратни беркитиш шарти топилмай, намозлари зиммаларидан соқит бўлмай қайта ўқишлари шарт бўлади. Улар эса, буни билмайдилар.

يَا بَنِي آدَمَ خُذُواْ زِينَتَكُمْ عِندَ كُلِّ مَسْجِدٍ

31. Эй Одам болалари! Ҳар бир ибодатда зийнатингизни олинг.(Аъроф. 31-оят).

أعضاء عورة الرجل ثمانية: الاول: الذكر وما حوله. الثاني: الانثيان وما حولهما. الثالث: الدبر وما حوله. الرابع، والخامس: الاليتان. السادس، والسابع: الفخذان مع الركبتين. الثامن: ما بين السرة إلى العانة مع ما يحاذي ذلك من الجنبين والظهر والبطن

Эркак кишининг аврат азолари саккизтадир. 1. Закар ва унинг атрофи. 2. Икки мояги ва унинг атрофи. 3. Орқа чиқариш йўли ва унинг атрофи. 4, 5. икки думба. 6, 7. Икки сон билан икки тизза. 8. Қорин томондан киндик остидан (киндик ўзи кирмайди) жинсий азогача ва орқа томондан эса, ҳудди шунча миқдор икки биқн билан.
Одатда кишилар киндик остини беркитишга ҳаракат қиладилар. Орқа томонларини беркитишга эса, эътибор қилмайдилар. Олд томонни беркитиш фарз бўлганидек, киндикни баробаридан орқа томондан ҳам ўшанча миқдор белни беркитишлари фарз бўлади. Ҳозирги кунда эса, юқоридаги шаклдаги кийимларни киювчиларнинг икки думбаси ажраладиган жойигача кўриниб қолмоқда. Одатда аврат очилиб қоладиган кийимларни кийиш макруҳи таҳримий ҳисобланади. Намозда эса намозни бузилишига сабаб бўлади.

ان انكشف عضوه فستر من غير لبث لا يضره وان ادي معه ركنا يفسد صلاته و ان لم يؤد لكن مكث مقدار ما يؤدي فيه ركنه بسنة فلم يستر فسدت صلاته

Агар кишининг аврати намозда очилиб қолса-ю, дарҳол беркитса намози бузил-майди. Аммо аврати очилса-ю, шу ҳолда бирор рукнни адо қилса намози бузилади.  Фуқоҳолар бир рукн адо бўладиган миқдорни уч бор тасбеҳ айтиш миқдорича вақт билан белгилаганлар. Шунингдек бирор рукнни адо қилмаса-ю, ўша рукн миқдорича туриб қолса ҳам намози бузилади. Яъни уч бор субҳана роббиял аъло деб айтиш миқдорича аврати очилиб турса намози бузилади. Шунга фатво берилган. Валлоҳу аълам!