Намозда оёқларнинг ҳолати

Намозда оёқларнинг ҳолати

СаволларМавзу: ИбодатларНамозда оёқларнинг ҳолати
shoxrux xudayberganov сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, менинг билишимча сажда вақтида икки оёқ ердан узилса, намоз бузилади, биттаси узилса намозни савоби камаяди. Яна шуни биламанки намозда ўтиришда чап оёк думғазам остида, ўнг оёқ бармоклар учи қиблага қараган бўлади. Сажда вақтида иккала оёқларнинг бармоқлари ҳам қиблага қайрилиб қараган бўлади. Айни мана шу ўтирган ҳолатдан саждага кетганда чап оёқ холатини ўзгартирганимда ердан узилади (тиззам эмас). Нахотки шу хато бўлса? Ёки ердан узилиш деган бошка ҳолат назарда тутилганми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Саждага кетаётганда оёқларнинг ердан узилиб тушиши билан намоз бузилмайди. Аксинча пешона тегиши билан икки оёқ ердан узилиб, пешона саждадан кўтарилганда икки оёқ ерга қайтадиган бўлса, намоз бузилади. Одатда одамларда бундай бўлмайди. Валлоҳу аълам!