Чўчқа ахлати

shoxrux xudayberganov сўради 4 ой аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, биламиз чўчқанинг асли ҳам, териси-ю, аъзоларим ҳам ҳаром. Лекин баъзи холларда унинг ахлатидан ўғит сифатида фойдаланиб далаларга сепилади. Яна бир томондан ер (тупроқ) ҳар қандай нажосатни аслини ўзгартириб, поклаб бериши ҳам мумкин деб ўйлайман. Яна ҳозирги кунда ҳар қандай нажосат бўлган ҳайвон ахлатлари ерга кўмилиб торф олинмоқда. Бунда нажосатнинг асли ўзгаради.
1-савол; Далага чўчқа ахлати тўғридан-тўғри сепилса бўладими? Мумкин бўлмаса 2-саволим; Агарда 1 йилча ерга кўмилиб торф ҳолига келтирилсачи? Жавобларингиз учун олдиндан раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Мумкин. Валлоҳу аълам!