Соч шакли

man.tulkinov@gmail.com сўради 4 ой аввал

Ассалому алайкум! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сочни “Қиза” қилдириб олдиришдан яъни сочни баъзи жойларини олдириб баъзи жойларни олдирмасликдан қайтарганлар. Сочимизи полбокс қилдириб, тeпа тарафини олдириб 1,5, 2 ёки 2.5 сантимeтр қолдириб ёнбош ва орқа паст қисимини 0.3 ёки 0.5 қилдириб олдирсак бўладими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Қозаъ – деб асосан бизда машҳур бўлган ёш болаларга қўядиган кокилга ҳамда бошининг ярмини қириб, ярмини қолдирганларга тўғри келади. Валлоҳу аълам!