Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савдо ҳақида

14:05 / 23.05.2017 | Husanboy | 3370

Ассалому алайкум! Бугун бозорга борган эдим. У eрда бир киши кутиб олди ва дeҳқончилик маҳсулотимни олишини айтди ва бозор нархларини айтди. Мeн у киши билан(айтган нархига нисбатан) кeлишиб маҳсулотни сотдим. Аммо нарх айтганидан анча юқори эди. Мeн шунда олган кишидан норозичилик туғилди. Бу каби ишларда топилган пул ҳалол бўладими? Олдиндан раҳмат!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Буни шариатимизда “ғибн фоҳиш” яъни савдо молини адолатсизлик билан баҳолаш дейилади. Шариатимиз бундай ҳолатда сотувчи ёки олувчига бу байъни бузишга рухсат беради. Бу ерда гапидан қайтиш, савдодан қайтиш деган нарса йўқ. Аслида бундай ишни қилувчи шаръан гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat