Пайғамбаримиз туғилишлари

СаволларМавзу: Сийрат ва ТарихПайғамбаримиз туғилишлари
Behzod сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Саодат асри қиссаларида» «Асхоби фил»дан 50 кун ўтиб туғилганликлари ёзилган. Шу кунгача бу маълумаотга асосланиб юрардим. Бугун  Ислом.уз каналида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни фил воқеасидан 50 кун аввал туғилаганликлари хақида маълумот берилибди. Қайси маълумот ҳақиқат?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фил воқеъаси йили Робиул аввал оида туғилганлари аниқ. 2-8-10-12-кунларида туғилганлари ихтилофли. Фил воқеъасидан кейин туғилганлари ҳам аниқ. Баъзи тарихчилар фил воқеъасини 571-йил 20-апрелда бўлган дейишади. Шундан маълум бўладики Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Исо алайҳиссаломдан 571 йил кейин туғилганлар. Валлоҳу аълам!