Саҳарликда оғиз ёпиш

СаволларМавзу: Таълим ва МутаалимСаҳарликда оғиз ёпиш
Avaz сўради 5 ой аввал

Ассалому алайкум! Устозлар, рамазон ойида баъзида сахарлик қилиб оғизни ёпаётган вақтимизда ёши катта амакиларимиз сахарликни 15-20минут кечикиб бўсаям ёпса бўлаверади ота боболаримиз пайтида минутигача тўғри ёпишмаганку деган гапларни эшитиб қоламиз. Аллоҳ барчамиздан рози бўлсин.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 5 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Ота-боболаримиз дунёвий саводлари бўлмасада уфқ, юлдуз ва ойга қараб, қачон тонг отганини, ҳатто денгизда бўлсалар ҳам қаерда турганларини жуда яхши билишган. Улар “ердан қуёшнинг олтидан бир бўлаги кўтарилганда” деган гапларгача айтиб ўтишган. Улардан кейингилар у нарсаларни билмай сиз айтган гапларни гапиришни бошлаганлар. Уларда аввалгиларнинг илми ҳам ҳозиргиларнинг илми ҳам бўлмаган. Бамдод вақти кирганидан кейин ярим дақиқа ўтказиб таомланиш ҳам жоиз эмас. Валлоҳу аълам!