Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закотни кимга бериш керак?

20:28 / 01.06.2017 | Husan | 6905

Ассалому алайкум! Бир одамни онаси касал. Шу одам ўз онасига закот берса бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 

ЗАКОТНИ ҚУЙИДАГИЛАРГА БЕРИБ БЎЛМАЙДИ  

Орасида туғиш ва эр-хотинлик алоқаси борларга, ўзининг қулига, баъзисини озод қилган қулига, бойга, унинг қулига ва кичик ёшдаги бўласига, Бану Ҳошимга, уларнинг мавлоларига ва зиммийга эмас. Унга (зиммийга) закотдан бошқасини берса бўлади. Ушбу матнда закотни бериб бўлмайдиган бир неча тоифалар зикр қилинмоқда. Орасида туғиш ва эр-хотинлик алоқаси борларга. Бунда кишининг туққанлари, яъни ота-онаси, неча поғона юқори бўлсалар ҳам, бобо-момолари киради. Ана шуларга мазкур киши закотини бериши мумкин эмас. Яна кишидан туғилганлар, яъни ўғил-қизлари ва неча поғона паст бўлсалар ҳам, уларнинг ўғил-қизлари закот олишлари мумкин эмас. Демак, закотни болаларга, хотинга бериш мумкин эмас. Шунингдек, ота-онага ҳам бериш мумкин эмас. Чунки боланинг мол-мулки ота-онаники ҳисобланади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир фарзандга: «Сен ҳам, молинг ҳам отангга мулксизлар», деганлар. «Бой-бадавлат хотин ўзининг камбағал эрига закот берса бўладими?» деган саволга баъзи мазҳаблар «Бўлади», деб жавоб берганлар. Ҳужжат маъносида Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг хотинлари Зайнаб розияллоҳу анҳо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга келиб: «Закотимни эримга берсам бўладими?» деб сўраганида у зот алайҳиссалом: «Бўлади», деб жавоб берганларини келтирадилар. Ҳанафий мазҳаби уламолари эса Зайнаб розияллоҳу анҳонинг ҳодисасини хусусий деб биладилар ва: «Хотин ўз эрига закот бериши дуруст эмас, чунки эр уни олиб, яна хотиннинг ўзига ишлатади», дейдилар. «Закотини бошқа қариндошларга берса бўладими?» деган саволга баъзи уламолар: «Уларнинг нафақаси лозим бўлса, бўлмайди, нафақа ўрнига закот бериш ила ўзи фойда топади», дейишган. Аммо ҳанафий мазҳаби уламолари: «Бўлади», дейишган, чунки нафақа ўзига яраша шартлар билан вожиб бўлади. Ҳолбуки, яқин қариндошлар орасида ота-бўлага ўхшаб, мулкнинг бирлашиб кетиши йўқ. Яқин қариндошга берилганда мулк закот берувчидан закот олувчига кўчади. Бу эса закот бериш мумкин эканлигига далилдир. Бойга, унинг қулига ва кичик ёшдаги бўласига. Ато ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Садақа бойга ҳалол бўлмайди. Магар беш кишига: Аллоҳ йўлида ғозийлик қилувчига, унинг (садақа) учун омилга, қарздорга, ўз моли ила у(садақа)ни сотиб олган одамга ёки бир одамнинг мискин қўшниси бўлса-ю, мискинга берилган садақасини бойга ҳадя қилса бўлади», дедилар». Абу Довуд, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилишган. Ҳоким саҳиҳ деган. Бойга закот фақат беш ҳолатда ҳалол бўлади: 1. Аллоҳ йўлида жиҳодга чиқса. Албатта, жиҳодга ўз молидан сарфласа жуда яхши бўлади. Аммо фаразан, закот молидан сарфласа ҳам ҳаром бўлмайди. 2. Садақага омил бўлса, яъни закотчи бўлиб ишласа, ўзи бой бўла туриб, иш ҳақи маошини закотдан олиши жоиз, чунки Аллоҳ таолонинг Ўзи бунга рухсат берган. 3. Қарздорга. Ўзи бой, аммо кўпчиликнинг фойдаси учун бирор каттароқ сарфни бўйнига олиб, қарзга ботган одам ҳам закотдан олиб, қарзига бериши жоиз. 4. Бир камбағалга, мисол учун, закотдан бир дона қўй тегди. Уни бой одам ўз пулига камбағалдан сотиб олди. Бу албатта, жоиз. Закотни сотиб олиш ҳам дуруст эмас экан, деган тушунчага борилмаслиги учун ҳадисда бу ҳақда баён қилинган. 5. Камбағал ўзига закотдан теккан нарсадан бойга ҳадя қилса, бой олиши жоиз. Бу ҳам олдингига ўхшаб, бойга закот бўлган нарса ҳадя шаклида келса ҳам ҳаром, деган фикр чиқмаслиги учун айтилган. Закот камбағалнинг мулкига айланади, демак, уни ўзи қандай хоҳласа, шундай тасарруф қилади. Аслида бойлар закот беришлари керак. Бинобарин, улар закот олишлари мутлақо мумкин бўлмайди. Баъзи бир кишилар ўзларидан бошқаларнинг бойлиги туфайли ҳам бой ҳисобланадилар, улар ҳам закот олишлари дуруст бўлмайди. Мисол учун, балоғатга етмаган ёш бўла отасининг бойлиги туфайли бой ҳисобланади. Бу масалада: «Нафақаси бойга вожиб бўлган кишиларга, унинг бўлалари, хотини, ота-онаси ва шунга ўхшаш яқинларига закот олиш ҳаромдир», дейилган. Баъзи уламолар эса: «Нафақаси вожиб бўлган бой қарамоғидагиларга, яъни аёли ва ота-онасига қарамай қўйса, улар закот олишлари жоиз», деганлар. Ва зиммийга эмас. Унга (зиммийга) закотдан бошқасини берса бўлади. Ислом давлати соясида яшаётган «аҳли зимма» деб аталувчи бошқа дин вакилларига закотдан бериб бўлмайди, чунки закот мусулмонлардан олиниб, мусулмонларга берилиши шарт. Аммо аҳли зиммага нафл садақалардан, садақаи фитрдан берса бўлади, чунки аввал айтилганидек, закот молиявий ибодат бўлиб, уни бериш учун ҳам, олиш учун ҳам мусулмон бўлиш керак. Фосиқларга закот берса бўладими? «Фосиқ» деб баъзи гуноҳ ишларни қилиб, номи чиққан одамга айтилади. Мусулмон одам-у, лекин гуноҳ ишлар ҳам қилган бўлади. Қадимги уламоларимиз: «Бундай одамларга закот бериш мумкин», деганлар. Шу билан бирга, закотни олгандан кейин уни фисқ ва гуноҳ ишларга сарфламаслиги аниқ бўлиши керак, деган шартни қўйганлар. Балки унга закот бериш асносида уни фисқни тарк этиб, тақво йўлини лозим тутишга даъват қилинади. Лекин фисқи ила мусулмон жамиятига, динга ва дин аҳлига ёмонлик қилган одамга закот берилмайди. Бенамозлиги билан фосиқ бўлган одамга закот бериш ҳақидаги саволга баъзи уламоларимиз: «Уни намоз ўқишга чақирилади. Агар намоз ўқишга ваъда қилса, берилади, бўлмаса йўқ», деганлар. Албатта, бу мулоҳазалар қадимги вақт ўлчови билан фосиқ саналган кишилар ҳақидадир. Ўша вақтларда бир марта маст бўлгани собит одам ҳам, бир марта намоз ўқимаган одам ҳам, бир марта ёлғони собит бўлган одам ҳам фосиқ ҳисобланган. Милодий йигирманчи аср бошлари, ҳижрий ўн тўртинчи аср охирларида яшаган машҳур уламолардан баъзилари эса бу ҳақда қуйидагича фатво берадилар: «Мулҳидлар (динсизлар) бунга ўхшаш юртларда турлича бўладилар: Баъзилари Аллоҳга очиқ-ойдин куфр келтирадилар. Бу Холиқни инкор этиш ёки Унинг сифатларидан баъзиларини таътил қилиш (амалдан қолдириш) ёки Унинг ибодатига ширк келтириш билан бўлиши мумкин. Улардан баъзилари ваҳийни, набийларни инкор қилишлари ёки Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга, Қуръонга, ўлгандан кейин тирилиш каби ишлардан бирортасига шубҳа, таъна қилишлари мумкин. Улардан яна баъзилари Исломни фақат оғиздагина даъво қиладилар. Улар «Мен мусулмонман», дейди, лекин ўзи ароқни ичаверади, зинони қилаверади, намоз ўқимайди, рўза тутмайди, закот бермайди, қудрати етиб туриб, ҳаж қилмайди. Ана ўшандайларнинг жуғрофий Исломи эътиборга олинмайди. Улардан бирортасига закот бериш мумкин эмас». Кучли, бирор касбга қодир кишилар. Жумҳур уламолар: «Бу тоифадаги кишиларга закот олиш жоиз эмас», десалар ҳам, ҳанафий уламолар: «Моли нисобга етмаган бўлса, олса бўлаверади», дейдилар. Лекин уларнинг закот сўрашлари, тиланчилик қилишлари ҳаром бўлади. (“Кифоя” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat