Қуръонда зикри келган саҳоба

Қуръонда зикри келган саҳоба

СаволларМавзу: Қуръони КаримҚуръонда зикри келган саҳоба
Sardor сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар Қуръонда ягона саҳобаи киром номлари зикр қилинган экан. У киши қайси саҳобаи киром ва қайси сурада зикр қилинган?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Қуръонда ўз номи билан зикр қилинган ягона саҳоба Зайд розияллоҳу анҳудир.

فَلَمَّا قَضَى زَيْدٌ مِّنْهَا وَطَرًا زَوَّجْنَاكَهَا لِكَيْ لَا يَكُونَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ حَرَجٌ فِي أَزْوَاجِ أَدْعِيَائِهِمْ إِذَا قَضَوْا مِنْهُنَّ وَطَرًا وَكَانَ أَمْرُ اللَّهِ مَفْعُولًا۝

37…Қачонки Зайд ундан ўз ҳожатини адо этгач, сени унга уйлантирдик. Токи, мўминларга асранди болаларининг хотинларида, улардан ҳожатларини адо қилишгач, танглик бўлмасин деб. Ва Аллоҳнинг амри бўлажакдир. (Аҳзоб, 37-оят).
Қўшимча далил ва маълумот:
Қуръонда номи зикр қилинган ягона саҳоба Зайд (ибн Ҳориса)ни аввал қул бўлган пайтида ҳазрати Ҳадича онамиз сотиб олиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳадя қилганлар, у зот эса уни озод қилганлар, кейин ҳазрати Зайнаб бинти Жаҳш розияллоҳу анҳони унга никоҳлаб берганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хотирлари учун унга никоҳланган Зайнаб озод қилинган бир қулга никоҳланганларини ўзларига ҳеч сингдира олмадилар. Буни Зайдга айтар эдилар. Зайд охири бунга чидай олмай, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Аёлингни ёнингда сақла», дейишларига қарамай, уни талоқ қилган эди. Ҳак таъоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг унга уйланажакларини қалбларига билдирган, у зот эса буни пинҳон тутар эдилар. Аммо унда истаклари йўқ эди. Фақат кейинроқ Аллоҳнинг амри билан уни ўз никоҳларига олдилар. Бу ўриндаги асл ҳақиқат – Ислом ҳукуқига оид бир хикматнинг маълум бўлишидир. Бу ҳам бўлса, кишининг тутинган фарзанди фарзанд ҳукмида бўлмаслиги, ҳақиқатда, унинг дин биродари бўлиб, унинг талоқ қилган хотинига уйланиши мумкинлигидир. Аллоҳ таъоло бу ҳикматни Ўз Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам хаётларида татбиқ этди (Ҳасан Таҳсин, 434-бет). Валлоҳу аълам!