Витр намози саждасидаги зикр

Витр намози саждасидаги зикр

СаволларМавзу: ИбодатларВитр намози саждасидаги зикр
Йигитали сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! савол: «Суббуҳун Қуддусур Роббуна ва Роббул Малаикати варруҳ.». Шу калимани витр намозининг саждасида уч марта «Субҳона роббиял аъла»дан кейин ўқишликни бобом тавсия қилгандилар. Нега деб сўрамаганимга афсусдаман. У киши вафот қилганлар. Лекин шу калимани ҳар доим витр намози саждасида айтиб юрибман жоизми?
Энди сизларга мурожаат қилишга қарор топтим. Нима деб ўйлайсиз? Маъносини ҳам билмоқчиман. Раҳмат!

1 жавоб
Best Answer
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Айтишингиз жоиз.

عن عائشة رضي الله عنها: أن النبي صلى الله عليه وسلم كَانَ يَقُولُ: فِي رُكُوعِهِ وَسُجُودِهِ: سُبُّوحٌ قُدُّوسٌ، رَبُّ الْمَلَائِكَةِ وَالرُّوحِ

Оиша розияллоҳу анҳо айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъ ва саждаларида «Суббууҳун, қуддуусун Роббул малааикати вар Рууҳ» дер эдилар».
* Маъноси: «(У Зот) Суббуҳдир, Қуддусдир, фаришталар ва Руҳнинг Роббидир».
Изоҳ: «Суббууҳ» – Аллоҳ таолонинг исмларидан бўлиб, нуқсонлардан пок дегани. «Қуддус» исми эса муқаддас демакдир. Валлоҳу аълам!