Кино филм

СаволларМавзу: МедияКино филм
Mahmud сўради 5 ой аввал

Ассалому алайкум! Устозлар мeн ҳозир Россияни Москва шаҳрида ишлайман, Москвани кўчаларини бирида кинотeатрни афишасида «Мухаммад посланник бога» дeб номланган янги филмни қўйиб кўрсатишаяпти экан. Бу филм ҳақида батафсил ўқисам Эронликларни филми экан, рeжисёр Маджид Маджидий дeган инсон экан. Сизларда бир маълумот бўлса кeрак дeб ўйладим. Биз кириб кўрсак бўладими шу филмни?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 5 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Саудия муфтийси, уламолар ҳайъати раиси шайх Абдулазиз Ол Шайх ушбу фильмни «Шариатга мухолиф, Исломга қарши» деб васфлаган. Уни тамоша қилишдан огоҳлантириб, «Фильмда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам истеҳзо қилинганлар, қадрлари туширилган, фильмнинг мақсади Исломни бузиб кўрсатишдир» деб айтган.
Ал-Азҳар уламолари эса фильм лойиҳасини расман танқид остига олиб, суратга олиш ишларини тўхтатишга чақирганлар.
Ислом Олами Робитаси ҳам бу фильмни қоралаб чиққан. Раис Абдуллоҳ Туркий жумладан : «Фильмни намойиш қилишни тўхтатиш ва ман қилиш зарур. Чунки бу фильм Аллоҳ бизга буюрган нарса, яъни Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламни эъзозлашга зиддир» деган. Валлоҳу аълам!