Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Чақалоқни бошига заъфарон суртиш

09:43 / 03.06.2017 | Yasinaxon | 4026

Ассалому алайкум  Бир маълумотда янги туғилган чақалоқни ақиқа куни сочи олингач бошига заъфарон суртиш кeраклиги ҳақида ўқигандим. Бу динимизда айтилганми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

عن عبد الله بن بريدة رَضِي اللهُ عَنْهُ عن أبيه قال : كنا في الجاهلية إذا ولد لاحدنا غلام ذبح شاة ، ولطخ رأسه بدمها ، فلما جاء بالاسلام كنا نذبح شاة ونحلق رأسه ونلطخه بزعفران  أخرجه أبو داود  والطحاوي

Абдуллоҳ ибн Бурайди розияллоҳу анҳу отасидан ривоят қилади :   У киши айтдилар : “Жоҳилият вақтида бирортамиз ўғил фарзанд кўрса қўй ёки эчки сўяр ва қонини бошига чаплар эди. Ислом келгач, қўй, эчки сўйиб, боланинг сочини олиб бошига заъфарон суртадиган бўлдик”. Абу Довуд, Таҳовийлар ривоят қилишган.

عن عائشة رَضِي اللهُ عَنْها قالت : وكان أهل الجاهلية يجعلون قطنة في دم العقيقة ، ويحيلونه على رأس الصبي ، فأمر رسول الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، أن يجعل مكان الدم خلوفا  . أخرجه أبو يعلى في  مسنده  والبيهقي

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади :   Жоҳилият аҳли ақийқа қонига пахтани ботириб боланинг бошига чаплар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қон ўрнига хушбўйлик суртишни буюрдилар. Абу Яъло ва Байҳақийлар ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat