Шайтон ҳақида

Шайтон ҳақида

Shuhrat сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Муҳтарам устозлар, қиёмат соати eтиб сур чалинганда инсонлар билан бирга eр юзидаги инс-у жин ва шайтонлар ҳам ҳалок бўладими? Ҳар бир амали учун сўроқ қилиниш фақат инсонларга хосми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Аллоҳ таоло “Қосос” сурасида марҳамат қилади :

كُلُّ شَيْءٍ هَالِكٌ إِلَّا وَجْهَهُ لَهُ الْحُكْمُ وَإِلَيْهِ تُرْجَعُونَ۝

«Ундан ўзга ҳар бир нарса ҳалок бўлувчидир».
Фақат Аллоҳгина боқий қолади.
«Ҳукм Уникидир…»
Ундан ўзга ҳеч ким ҳукм қила олмас.
«…ва фақат Унгагина қайтарилурсиз».
Ундан ўзга ҳеч кимга қайтарилмассиз.
Шунинг учун Аллоҳнинг Биру Борлигига иймон келтириб, Унинг динига тўлиқ амал қилиб яшамоғимиз лозим. («Тафсири ҳилол» китобидан).
Ҳадисда “шохли қўйдан шохсиз қўйнинг ҳам қасоси олиб берилади” дейилган. Ҳисоб шу даражада бўлади. Валлоҳу аълам!