Рўза тутиш мумкинми?

Рўза тутиш мумкинми?

СаволларМавзу: Турли саволларРўза тутиш мумкинми?
Abduvasil сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, улуғ Рамазон ойи муборак бўлсин. Аллоҳ қилаётган ишингиз барокатини бунданда зиёда қилсин. Саволларим турлича,
бир дўстим доим бурнига дори(нафтизин) томизиб юради. Бурнида касаллиги бор, нафас йўллари бeкилиб қолади, шу боис ҳозир рўза тута олмаяпти. Рўзадор бўла туриб бурунга дори томизиб юрса бўладими?
2. Шариатимизда аёлларга вeлосипeд учишга рухсат борми?(саволим бeмани бўлса узр сўрайман)

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Рўзани томоқдан ичкарига ўтган нарса бузади. Шунинг учун таҳорат ва ғуслда бурнига сув олган киши бурнини ачиштирмай ювишга буюрилинади. Бурнига дори томизган кишининг рўзаси очилади. Чунки у ҳалқуми орқали ичкарига ўтади. Спрей сепилганда ҳам унинг мазаси томоғидан ўтса рўзаси очилади.
Совунга ўхшаш мавжуд дорини бурнингиз тешигини атрофига суртиб димоғингизни очишингиз жоиз.
2). Ўзингиз ёзганингиздек бемаъни иш. Валлоҳу аълам!