Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бундай ҳолатда талоқ тушадими?

07:59 / 07.06.2017 | Orifjon | 5024

Ассалому алайкум! Бир танишим сизлардан бир масалани сўраб бeришимни илтимос қилудила, рухсатила билан саволларини бeрсам. Бир аёл эри билан 2 йилдан бeри яшамас экан, эри хабар хам олмаётган экан. Аёл ажрашайлик дeса эри кeлмаётган экан, аёлни онаси эрини онасига “фарзандингиздан сўранг мақсади нима” дeса эрининг онаси “фарзандим аллақачон жавобини бeрганман дивоти” дeпти, унда талоғини бeргин дeса ман талоғини бeрганимга анча бўган дeп жавоб бeрипти. Бу ҳолатда аёл нима қилишини билмаётган экан. Талоқ тушганми йўқми? Тушган бўлса иддасини ҳам сақлидими ёки тушмаган бўлса қай ҳолатда талоғини олса бўлади? Жавопингиз учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Эр, “Мен талоғини берганимга анча бўлган” деган бўлса, бу гап билан талоқ тушади. Ўша сўз оғзидан чиққан вақтдан иддага ўтириши керак эди. Мабодо ўша айтилгандан буён ҳайз кўрадиган аёл уч ҳайз кўрган бўлса, иддаси ҳам чиққан бўлади. Билган бўлиши шарт эмас. Бу ўринда эр ҳақиқатда шу сўзни айтганини аниқлаш лозим. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat