Закотни қандай белгилаймиз?

СаволларМавзу: Турли саволларЗакотни қандай белгилаймиз?
Muhammadsodiq сўради 5 ой аввал

Ассалому алайкум! Ҳозирда закот бeриш вақти яқинлашмоқда, бизнинг ҳозир 2 дона бўш турган квартирамиз ва  коттароқ ишлаётган магазинимиз бор. Квартираларимизни зарурат бўлятгани учун сотувга қўйганмиз ва атрофда ҳаққимиз бор ва уни олишни иложи бўлмаяпти. Магазинимизга кeлсак у eрдан кeлаётга ижара пуллари рўзғор учун eтказа оляпмиз холос. Биз учун қандай закот фарз бўлади?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 5 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Квартиралар сотилиб нақдга айланса қолган пулларингиз билан қўшиб закотини берасиз. Кўчадаги ҳақларни олишга умидингиз бўлса унга ҳам берасиз. Дўкондан бермайсиз. Валлоҳу аълам! Қуйидаги линкда берилган маълумотни ўқинг.

http://fiqh.uz/ibodat/zakot/379-zakot.html