Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иститоа фиқҳи ва натижага қараб иш қилиш

13:21 / 04.06.2017 | Shohjahon | 4775

Ассалому алайкум! Амри маъруф ва наҳий мункар иститоага қараб бўлишини тушундим. Мисол учун бир мункар иш содир бўлди, мeнда куч йўқ, бу иш борасида вазифадор ёки ваколатли одам ҳам эмасман. Айни вазиятда тили билан мункар ишни ёмонлигини тушунтириш мақомидаман. Лeкин шу билан бирга уламолар натижага қараб иш қилиш лозим дeйишган. Мeн ўша ишга тилим билан қарши турсам мeнга ва умматга ҳeч қандай зиён eтмаслигини биламан. Аммо тилим билан гапирганим билан вазият ўзгармаслигини ҳам аниқ биламан. Яъни тилим билан қарши туришим вазиятни ўзгартира олмайди. Шу дамда ҳадисда айтилганидeк бўлаётган мункар ишга ўзимни норози эканлигимни тилим билан айтишим кeракми? Ёки уламолар айтганига эргашайми? Уламоларнинг айтишича: «Бир ишни қилишдан олдин ундан албатта фойда кeлишига тўлиқ ичонч ҳосил бўлиши кeрак. Иш қилингандан кeйин вазият аввалгидeк қоладиган бўлса ҳам, унга уринмаслик кeрак». Чунки вазият аввалгидeк қолса, уриниш бeҳуда кeтган бўлади.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Албатта айтишингиз керак. Чунки сиз ўйлаган гумон бошқача бўлиб, Аллоҳ таоло сизни гапингизни унга таъсирли қилиб қўйиши мумкин. Шунингдек ҳозир амал қилмасада кейинроққа амал қилиши учун илм бўлиб қолиши мумкин. Бундай ҳолатларда Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга :

وَمَا عَلَيْنَا إِلاَّ الْبَلاَغُ الْمُبِينُ۝

17. Бизнинг зиммамизда очиқ-ойдан етказишдан бошқа нарса йўқ», – дедилар. Бизнинг вазифамиз Аллоҳнинг амрини етказиб қўйиш. Сиз инкор қиласизми, ёлғонга чиқарасизми, бизнинг ишимиз йўқ - деган оятни нозил қилган. Қолаверса Макка аҳли орасида “Хаттобнинг эшшаги иймон келтирса келтиради, лекин унинг ўғли Умар иймонга келмайди” деган гап бўлар эди. Қуйида шунга оид воқеъни келтирамиз. Умар розияллоҳу анҳу. Унга «Мустафо хоҳиши» деб ном берилган. Бунинг сабаби қуйида келувчи жумлалар орқали сизга намоён бўлади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни шаҳид қилиш истагида бир бор қилич яланғочлади. Йўлда, бир саҳобий: «Қаёққа шитоб билан кетмоқдасан?» деб сўради. У: «Муҳаммадни (соллаллоҳу алайҳи васаллам) қатл қилишни хоҳлайман. Шунда на бамбук қолади ва на най қолади», деди. Саҳобий: «Субҳаналлоҳ, сен синглингнинг уйига бориб қара! У иккиси ҳам мусулмон бўлиб бўлдилар», деди. Умар розияллоҳу анҳу: «Уйимдагилар рухсатимсиз ва менга билдирмай Исломни қабул қилишлари мумкин эмас», деди. Шу заҳоти синглисининг уйига бориб, эшикни тақиллатди. Умар розияллоҳу анҳуга ичкаридан бир нарсаларни ўқишаётгани эшитилди. Умар розияллоҳу анҳунинг сингиллари Фотима эшик ортида уни кўриб: «Умар келибди», деди. Тиловат қилиб бераётган саҳобий тезлик билан яширилди. Улар Қуръон оятлари ёзилган нарсаларни беркитдилар. Эшик очилиб, Умар розияллоҳу анҳу кириб келиб, куёвига: «Мусулмон бўлибсизлар, деб эшитдим», деди. Куёвлари: «Ислом тўғри дин ва қолаверса, уни қабул қилишимизга қандай тўсиқ бор?» деб жавоб берди. Бу сўзларни эшитган Умар розияллоҳу анҳу жаҳли чиқиб, куёвини ура кетди. Эрини калтакдан сақлаш илинжида Фотима ўртага тушди. Умар розиллоҳу анҳу ғазабига эрк бериб, сингилларига қаттиқ тарсаки туширдилар. Фотима розияллоҳу анҳо калтак зарбидан ерга йиқилиб, кўзларига ёш келди ва секин ўзларига келиб,акаларига: «Умар, сен ичган онанинг сутини мен ҳам ичганман. Танамдан жонимни чиқаришинг мумкиндир. Лекин қалбимдан иймонни суғуриб ололмайсан», дедилар. Бу гаплар Умар розияллоҳу анҳуга ўқ каби таъсир қилиб, дилларини юмшатиб: «Фотима, нима ўқиётгандинг?» деб сўради. У: «Сизнинг танангизни ширк нажосатга тўлдирган. Ғусл қилиб, у пок сўзларни эшитишингиз мумкин», деди. Ғусл қилиб, Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятларини эшитдилар:

إِنَّنِي أَنَا اللَّهُ لَا إِلَهَ إِلَّا أَنَا فَاعْبُدْنِي وَأَقِمِ الصَّلَاةَ لِذِكْرِي۝

«Албатта, Мен, Ўзим, Аллоҳдирман. Мендан ўзга илоҳ йўқ. Бас, Менга ибодат қил ва мени зикр этиш учун намозни тўкис адо эт» (Тоҳа 14-оят). Яхши, мени ҳам мусулмонга айлантиринглар, дейишларига, яширинган саҳобий чиқиб: «Эй Умар, муборак бўлсин!» деди. Бир неча кундан буён Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилиб: «Эй, Аллоҳим! Умар ибн Хаттоб воситасида, ё Умар ибн Ҳишом билан динга қувват бер», деб сўраётган эдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қилган дуолари сенинг ҳаққингда қабул бўлди. Кел, бирга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига борамиз. Улар Арқам розияллоҳу анҳу уйига бордилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам суяниб ўтириб саҳобийларга диний таълим бераётгандилар. Бир вақт эшик тақиллади. Бир саҳобий эшик туйнугидан Умар розияллоҳу анҳунинг қилич яланғочлаб келганини кўриб: «Эй Аллоҳнинг маҳбуби, Умар келибди. Қўлида яланғочланган қилич бор. У нима мақсадда келгани бизга маълум эмас», деди. Ҳамза розияллоҳу анҳу чиқиб:  «Дарвозани очинглар, яхши ниятда келган бўлса, бош устига. Агар шум ниятда келган бўлса, ўша қилич ўз бошига етади. Мен у билан қандай муомала қилишимни кўринглар», деди. Дарвоза очилиб, Умар розияллоҳу анҳу бутунлай ўзгариб кириб келдилар. Улар қатл қилиш ниятида келган эдилар. Лекин илгарироқ ўзларини-ўзлари қатл қилиб бўлгандилар. У кишининг қалблари Аллоҳ маҳбубининг ходимига айланиб бўлган эди. Одоб билан ўтириб: «Мен сизнинг ходимингизга айланиш мақсадида келдим» дедилар. У Зот:«Аллоҳу акбар» дедилар. Уни эшитган саҳобийлар ҳам: «Аллоҳу акбар» деб, ҳамма ёққа жар солдилар. Бу Ислом дини тарихида баланд овозда айтилган биринчи такбир бўлди. Ундан олдинроқ Ҳазрати Ҳамза розияллоҳу анҳу 39 – бўлиб, Исломни қабул қилган эди. Умар розияллоҳу анҳу 40-бўлиб, Исломни қабул қилдилар. Бир оз ўтгач, намоз вақти бўлди. Умар розияллоҳу анҳу: «Эй Аллоҳнинг Расули, бу ерда намоз ўқиймизми? Энди Умар мусулмон бўлди. Кетдик масжидда намоз ўқиймиз», дедилар. Масжидга бориб Умар розияллоҳу анҳу: «Эй, Макка қурайши! Ҳар бирингизнигн аёлингиз ва фарзандингиз бор. Аёлингизни бева ва болангизни етим қолишини истасангиз, Умарга юзланинг. Биз шу ерда Аллоҳ таолонинг ибодатини бажарамиз», деди. Субҳаналлоҳ, Аллоҳ таоло шу йигит воситасида Ислом динига қувват берди. Бу йигитга Ислом неъмати берилди. Унинг ортида синглиси Фотимани меҳнати кўзга ташланади. Бу етук шахс ортида аёл меҳнати сингил шаклида намоён бўлади. Бунга ўхшаган бир неча мисоллар мавжуд. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat