Имомдан олдин салом бериш

СаволларИмомдан олдин салом бериш
Ибн Эргаш сўради 6 ой аввал

Ассалому алайкум! Масжид имоми намоз охирида чап томонга салом бераётганда «Ассалому алайкум ва рахматуллоооооооҳ» ни чўзиб айтаяпти. Биз салом бераётганда имомнинг чўзишини хисобга олмай салом бериб қўйсак, шу холатда имомдан бироз олдин салом бериб кўйган бўлмаймизми? Шу намозимиз дуруст бўладими?

1 жавоб
Best Answer
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 6 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Имомга иқтидо қилиш вожиб. Ким такбирни “Аллоҳ” лафзини имом билан тенг, акбар лафзини имомдан олдин тугатса ҳам иқтидо қилган бўлмайди. Шунинг учун имом Аллоҳу акбарни тугатганидан кейин иқтидо қилувчи Аллоҳу акбарни айтиши керак. Имом салом бермасидан олдин салом берса, намоз жоиз бўлсада иқтидони тарк қилгани учун гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам!