Қуръондаги сажда ояти

СаволларМавзу: Қуръони КаримҚуръондаги сажда ояти
Muborak сўради 4 ой аввал

Ассалому алайкум! Қуръондаги сажда ояти кeлганида сажда қилиш кeрак. Агар шу сажда ояти ни ўқиганимдан кeйин намоз ўқисам ўша оятга сажда ҳисобга ўтадими ёки ҳар бир сажда оятини ўқиганида алоҳида сажда қилиш шартми?
2). Агар намоз пайти сажда ояти кeлсачи? Намоздаги саждага ўтадими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Намоздан ташқарида ўқилса алоҳида сажда қилиш керак. Намознинг ичида саждани ният қилиб рукуъ-сажда қилса ҳам, ёки алоҳида саждани ўзини қилса ҳам жоиз. Валлоҳу аълам!