Шукр ҳақида

Saidiy80 сўради 6 ой аввал

Ассалому алайкум!

Абдуллоҳ ибн Ғанном ал-Баёзий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким субҳ кирганда «Аллоҳумма маа асбаҳа бии мин неъматин фа минка ваҳдака лаа шарийка лака. Фалакал ҳамду ва лакаш шукр», деса, батаҳқиқ ўша кунининг шукрини адо қилибди. Ким худди ўшани кеч кирганда айтса, батаҳқиқ ўша кечанинг шукрини адо қилибди», дедилар».

Мана шу зикрни кундалик вирдга қўшиб олса бўладими, масалан 1 кунда 100 марта. Ёки бўш вақтларда шуни такрорлаб юриш мумкинми?

Шукр учун такрорлаб юриш учун яна бошқа зикрлар борми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 6 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам неча марта айтган бўлсалар сиз ҳам шунча айтинг. Валлоҳу аълам!