Ташаккур!

Ташаккур!

Rahmatulloh сўради 2 хафта аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, сизларга яна мурожаат қилишимдан сабаб савол бериш эмас, балки миннатдорчилик билдириш. Бундан олдинги саволимга «излаш хизматидан савоб умидида қидиришингизни тавсия қиламиз»деган эдингизлар. Сизлардан минг бор узр сўрайман. Биз илмсиз мухлисларингиз китобдан излаб топиш тугул бу порталдаги тайёр жавобларни ҳам изламасдан сизларни кўп саволга тутамиз экан. “Излаш хизмати”ни энди кўрибман ҳатто. Лекин сизлар шундай бўлсада бизларнинг барча саволларимизга қўлингиздан келганча жавоб бермоқдасизлар. Шу даражада самимий илиқ муносабатдасизлар…
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида саҳобаи киромлар Пайғамбаримиздан бирор савол сўрашга ҳаё қилишган. Улар яни саҳобаи киромлар «Қачон бирор аъробий (сахровийлар)келиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бирор нарса сўраса билиб олардик» деган эканлар. Мен ўзимизни ўша сахровийларга ўхшатдим. Узтозлар бизларни ўрганиш учун қилаётган хизматларингиз учун Ташаккур. Ҳаммадан минг бор узр сўрайман!

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Барака топинг, Аллоҳ таоло дунё ва охиратда манфаатли илм берсин. Аллоҳ ҳаммамизга ҳам сиздек фаросат берсин. Раҳмат.